Ўзбекистон 8 ойда 12 давлатга карам экспорт қилган

15.12.2022

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон 12 та хорижий мамлакатларга қиймати 32,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 130,2 минг тонна карам экспорт қилган.

Карам экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 38,5 минг тоннага ошган.
 
Ўзбекистон энг кўп карам экспорт қилган давлатлар:

🔸Қозоғистон – 91,6 минг тонна
🔸Россия – 26 минг тонна 
🔸Қирғиз Р. – 6,7 минг тонна
🔸Беларусь – 5,2 минг тонна
🔸Украина – 513,3 тонна
🔸Литва – 98,1 тонна

Хорижга энг кўп карам экспорт қилган ҳудудлар:

— Тошкент вилояти – 28,2 минг тонна

— Бухоро вилояти – 20,1 минг тонна

— Фарғона вилояти – 13,6 минг тонна

Изоҳлар: 0
Изоҳ ёзиш учун авторизация қилинг ёки рўйхатдан ўтинг
Юқорига